Жаҳон | 19:49 / 26.02.2025
3217
2 дақиқада ўқилади

Науру ҳукумати бюджетга маблағ тўплаш мақсадида «олтин паспортлар» дастурини ишга туширади

Дунёнинг 89 та давлатига визасиз кириш имкониятини берувчи Науру фуқароси паспортини олиш 105 минг долларга тушади.

Фото: Jason Oxenham/AP

Тинч океанида жойлашган Науру орол давлати ўз аҳолисини глобал исиш оқибатларидан ҳимоя қилиш учун маблағ тўплаш мақсадида «олтин паспортлар» жорий этишни бошлади, деб ёзади The Guardian.

Нашр маълумотларига кўра, дунёнинг 89 та давлатига визасиз кириш имкониятини берувчи Науру фуқароси паспортини олиш 105 минг долларга тушади.

Науру иқтисодиёти ўнлаб йиллар давомида бой фосфат конлари ҳисобига гуллаб-яшаган. Аммо конлар тугади ва оролнинг 80 фоизга яқин ҳудуди яшаш учун яроқсиз жойга айланди. Ҳозирда Науру аҳолисининг 90 фоизи (у ерда 13 минг одам яшайди) оролнинг бошқа қисмларига кўчишга мажбур, давлат олдида эса бутун иқтисодиётни қайтадан қуриш масаласи турибди. «Олтин паспортлар» дастури айнан шунинг учун маблағ тўплашга ёрдам беради.

Ҳукумат мазкур дастур орқали биринчи йил давомида 5,7 миллион доллар тўплашни режалаштирган. Дастурнинг максимал мақсади — 500 та паспорт сотиш орқали жами 43 миллион доллар тўплаш (бу бюджет даромадларининг қарийб 20 фоизи демак).

Қайд этилишича, Науру ҳукумати паспортлар сотиш орқали бюджетга маблағ тўплашга иккинчи маротаба уринмоқда. Биринчи уриниш 2003 йилда амалга оширилган ва катта шов-шув билан якунланган: ўшанда паспортларни «Ал-Қоида» гуруҳи аъзолари ҳам сотиб олган. Бу сафар Науру расмийлари ўтган хатоларни ҳисобга олиб, паспортларни фақат «энг қаттиқ текширувдан» ўтадиган ҳақиқий инвесторларга сотиш ниятида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди