Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Мексика, Канада ва Хитой товарларига нисбатан янги божлари 4 мартдан кучга киради
Доналд Трампнинг таъкидлашича, АҚШга Мексика ва Канададан гиёҳванд моддалар «жуда катта ҳажмда» кириб келишни давом этмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Мексика, Канада ва Хитойга нисбатан янги божлар 4 мартдан кучга киришини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Мексика ва Канада товарларига нисбатан божлар 25 фоизни ташкил этиши керак. Хитой товарларига эса 10 фоизли божлар қўлланади.
Феврал бошларида АҚШ президенти Мексика, Канада ва Хитой товарларига нисбатан божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Мексика ва Канада етакчилари божлар жорий этилишини кечиктиришга келишиб олгани боис АҚШнинг қўшни давлатлар билан «тариф уруши» бошланмаган эди.
Хусусан, Оттава АҚШ билан чегарани мустаҳкамлашга 1,3 миллиард долларлик режани амалга ошириш ваъдасини берган ва гиёҳвандлик моддаларига қарши кураш бўйича янги мажбуриятларни зиммасига олган. Мексика ҳукумати эса ўз навбатида АҚШ билан чегарага 10 минг ҳарбий хизматчисини жойлаштиришга рози бўлганди.
Трампнинг таъкидлашича, АҚШга Мексика ва Канададан гиёҳванд моддалар «жуда катта ҳажмда» кириб келишни давом этмоқда. «Биз ушбу ёзувликнинг АҚШга зарар етказишни давом эттиришига йўл қўя олмаймиз. Шу боис у тўхтамагунча ёки жиддий чекланмагунча 4 мартдан кучга кириши керак бўлган божлар таклифи режага мувофиқ, ростдан ҳам кучга киради. Шу кундан бошлаб Хитой товарларига ҳам 10 фоизли божлар қўйилади», — деб ёзади Трамп.
Аввалроқ АҚШ президенти Евроиттифоқдан автомобиллар ва бошқа товарларга 25 фоизлик божлар жорий этилишини маълум қилганди. Еврокомиссия бундай қадамга «қаттиқ ва зудлик билан жавоб» берилишини ваъда қилди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026