Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Трампнинг босиб олинган Украина ҳудудларини қайтариш ҳақидаги талабини рад этди
Россия президенти матбуот котиби сўзларига кўра, Кремль бу борадаги қатъий позицияга эга.
Россия Украина бўйича тинчлик музокараларида босиб олинган Луганск, Донецк, Запорожье ва Херсон вилоятларини қайтариш масаласини муҳокама қилмоқчи эмас, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС нашрига.
«Мамлакатимиз Конституциясида қайд этилган Россия Федерациясининг субъектларига айланган ҳудудлар бизнинг мамлакатимиз, Россиянинг ажралмас қисмидир. Бу мутлақо инкор этиб бўлмайдиган факт, шубҳасиз факт», деди Песков.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп тинчлик шартномасини имзолашдан аввал Украинага «иложи борича кўпроқ ҳудудни қайтаришга» ёрдам беришини айтган эди. Песков бунинг иложсиз эканини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби сўзларига кўра, Кремль бу борадаги қатъий позицияга эга. Аммо бу АҚШ ва Россиянинг мулоқот бўйича сиёсий иродасини сақлаб қолган ҳолда, ҳарбий можаронинг ҳал этилишига тўсқинлик қилмайди.
«Ҳеч ким қарорлар осон ва тез бўлишини кутмайди, кун тартибимиздаги муаммо ўта мураккаб, бироқ икки давлат шундай сиёсий иродани сақлаб қолса, бир-бирини эшитиш ва тинглашга тайёр бўлса, биз бу иш жараёнидан ўта оламиз, деб ўйлайман», деди президент матбуот котиби.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026