Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, ҳамма масжидларда хатми Қуръон 27 кун бўлишини айтди.
«Таровиҳ намозларимизни гўзал ўтказишга ҳаракатларимизни бошладик. Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидларда хатми Қуръон ўқилади.
Мана шу катта неъмат, буни қадрланг. Агар ичингизда кўпроқ хорижга чиқиб юрганлар бўлса, яхши билади, ёппасига, масжидларнинг ҳаммасидаям хатм бўладиган диёр — фақат Ўзбекистон. Биз ўтган йилги тажрибамиздан келиб чиқиб, ҳамма масжидда 27 кунлик хатм қиляпмиз… Ҳамма масжид бир хил ўқийди. Сиз бу ерда хатмда иштирок этиб, эртага Бухорога, водийга бориб қолсангиз ҳам, қайси масжидга кирсангиз, ўша эшитган жойингиздан давом эттириб кетасиз. Буни қаттиқ назоратга қилишга келишдик.
Бу тадбирларнинг ҳаммасини тепасида президентимиз турибдилар. Қуръонга бўлган муҳаббатини ҳаммаларингиз биласизлар. Мана шу хатмлар бўлишида, айни шу тартибда бўлишида жуда катта имтиёз ва имконият яратиб беряпти… Президентимиз алоҳида топшириқ бердилар, бир ой мобайнида сиз азизларнинг, намозхонлар, юртдошларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар, Миллий гвардия, ҳамма сафарбар қилинди. Бу аслида, хавфсизлигимиз учун қилиняпти. Мен илтимос қиламан сизлардан, ташқарида турган ички ишлар ходимлари ва бошқалар «машинангизни бу ерга тўхтатманг, ундай қилинг, бундай қилинг», деса малол олмаслик керак. Бу биз учун, бизнинг хавфсизлигимиз учун қилиняпти. Мана шу нуқтаи назардан улар кечаю-кундуз ухламасдан бизга хизмат қилиш учун камарбаста бўлиб турибди.
Масжидларимизнинг ҳар бирига тиббиёт ходимлари ажратиляпти, имом домлаларимиз туну кун навбатчилик ташкил қиляпмиз, ҳамма сафарбар қилинди. Нимага? Шу ойни ибодат билан, тинчлик ва осойишта ўтказиш учун», — дейди муфтий.
Шунингдек, муфтий масжидга келувчилардан машиналарини узоқроқ жойларга, одамларга халақит бермайдиган тарзда қўйиб келишга чақирди.
«Азият қилиб қўймаслик керак. Азиятларни тўхтатиб, машиналарни бир чеккага қўйиб, иложи бўлса, баъзи қўшнилар дуо олиш мақсадида бир-бирлари билан келиб, сал узоқроққа қўйиб келса… Имкон қадар пиёда келиш керак аслида», — дейди муфтий.
Шу билан бирга, Мусулмонлар идораси раиси ёш болаларни уйларда ушлашга чақирди. У ёш болалар қаровсиз бўлиб қолиши, пиёда кетаётиб ҳар хил ҳолатлар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Бу ойда фақат ифторликда бир-биримизнинг эмас, балки етим-есирлар, бева-бечоралар, камбағалларнинг кўнглини олишга кўпроқ эътибор беришимиз керак», — дея таъкидлади муфтий.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди
Жаҳон | 21:23
-
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади
Жаҳон | 20:59
-
Ғазода беш йиллик сулҳ ва гаровга олинганларни биратўла озод қилишга тайёр
Жаҳон | 20:03
-
Трамп Путинни тўхтатолмади, Осиёда янги уруш хавотири – ҳафта дайжести
Жаҳон | 19:58
Мавзуга оид

08:10 / 28.02.2025
Тошкентда таровиҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

20:00 / 28.12.2024
Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди - Ўзбекистон мусулмонлари идораси

13:56 / 02.07.2024
“Болаларимизни илмга, маърифатга ўргатишимиз керак” – муфтий Нуриддин Холиқназар

22:23 / 23.04.2024