Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлганлар ушланди
Тошкент шаҳрида гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давомида икки нафар шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда уларнинг ёнидан гиёҳвандлик моддалари топилди.
Пойтахт ИИББ хабар беришича, 18 дона кучли таъсир қилувчи моддалар, 15 дона капсула кўринишидаги дори воситаси ва 35 дона гиёҳвандлик воситалари расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчилардан олинган моддаларнинг барчаси гиёҳвандлик воситалар ва кучли таъсир қилувчи дорилар эканлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026