Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади
Мукофотланганлар орасида ҳоким ўринбосарлари, тадбиркорлар, ўқитувчилар ва санъат соҳаси вакиллари бор.
Президент фармони билан ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси ва маҳорати билан мамлакатдаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл-қизлар мукофотланди.
«Дўстлик» ордени билан
- Абилова Айгул Турсуновна — Конимех тумани ободонлаштириш бошқармаси фарроши, Навоий вилояти;
- Газиева Любов Борисовна — «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси бўлим мутахассиси;
- Ғаибназарова Нодира Баҳодиржоновна — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири;
- Жамолова Дилноза Мўйидиновна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари;
- Козихонова Орзигул Мўйдиновна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;
- Кунназарова Бибисора Калмуратовна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси аъзоси, ўтов жиҳозлари тўқувчиси;
- Мамадиярова Насибали Аблакуловна — Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти;
- Мамбетниязова Гулзар Шерниязовна — Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Минаева Гулнара Акрамовна — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзвагонтаъмир» акциядорлик жамияти Самарқанд вагон депоси цех катта устаси, Самарқанд вилояти;
- Мирзаева Ҳабиба Бабаевна — Оқолтин туманидаги «Олтин мерос» фолклор ансамбли аъзоси, «Эъзозли аёллар» спорт тўгараги раҳбари, Сирдарё вилояти;
- Мусурманова Айниса — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари;
- Работнева Лариса Александровна — Uzbekistan Airways Technics масъулияти чекланган жамиятининг ғарбда ишлаб чиқарилган самолётлар сифатини таъминлаш хизмати муҳандиси;
- Салихова Мавлида Назруллаевна — Бухоро вилояти «Ойдин Нур» оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази эксперти;
- Султонова Хубон Тойировна — Бухоро туманидаги «Қавола Маҳмуд» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси, Бухоро вилояти;
- Тожибаева Санобархон Уктамовна — Чуст туманидаги «Чуст Ўктамжон сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти;
- Турсункулова Джамиля Шамсиевна — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг золдир прокатлаш бўлинмаси кран машинисти, Тошкент вилояти;
- Шомуратова Ойгул Жабборовна — Термиз тумани ободонлаштириш бошқармаси гул етиштирувчиси, Сурхондарё вилояти;
- Элбоева Клара Чўлиевна — Нишон туманидаги «Нишон қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Қашқадарё вилояти
- Юлдашова Меҳри Артиқовна — Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Қашқадарё вилояти.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
- Адҳамжонова Мавлудахон Хамзаевна — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси;
- Аҳмедова Сорахон Толипжановна — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори;
- Камолова Истат Шукуровна — Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Бухоро вилояти;
- Негматова Халима Утабовна — Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти;
- Саидова Дилфуза Эшкуловна — Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Жиззах вилояти;
- Солиева Уктамхон Қозоқовна — Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, шоира, Фарғона вилояти;
- Султанова Дилшода Намозовна — Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг санъат кафедраси профессори, Самарқанд вилояти;
- Тожибаева Наргиза Келдибековна — Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи;
- Хилватуллаева Зарипа Абдуназаровна — Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Тошкент вилояти;
- Хусенова Насиба Исматовна — Кармана тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси, Навоий вилояти.
II даражали «Саломатлик» ордени билан
- Абдураҳмонова Фаридахон Насирдиновна — Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиолог-реаниматологи;
- Лякшева Галина Петровна — Тиббиёт бош бошқармасининг 1-Марказий консультатив-диагностик поликлиникаси ҳудуд ҳамшираси.
«Соғлом турмуш» медали билан
- Аллаярова Дилфуза Миржалиловна — Юқори Чирчиқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси, марафон югурувчиси, Тошкент вилояти;
- Исмоилова Дилдора Ўктамовна — Қўшкўпир туманидаги «Шерзодбек шифо клиникаси» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти;
- Полвонова Луфтинисо Бобошарифовна — Риштон туманидаги «Чўнғара Зилол» оилавий шифокорлик пункти дояси, Фарғона вилояти.
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
- Турсунова Навбаҳор Эшмуродовна — Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси, Самарқанд вилояти;
- Хайитова Сайёра Номозбоевна — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Яккасарой тумани қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, Тошкент шаҳри.
«Келажак бунёдкори» медали билан
- Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи — Гнесин номидаги Россия мусиқа академияси магистранти;
- Файзуллаева Мадина Ҳикматиллаевна — «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси.
«Шуҳрат» медали билан
- Абдувалиева Санобар Султоновна — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» шахтаси компрессор қурилмалари машинисти, Тошкент вилояти;
- Абдуллаева Озода Сафибуллаевна — Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг саноатни ахборотлаштириш факультети декани, Наманган вилояти;
- Абдусаламова Фароғат Суннатулла қизи — Ўзбекистон давлат симфоник оркестри хор жамоаси раҳбари;
- Азизова Гулбахор Назруллаевна — Мирзо Улуғбек туманидаги «Баҳор Deco» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри;
- Аитбаева Замира Жолдашовна — Нукус шаҳридаги «Науқан бағ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси;
- Акрамова Машҳура Зафаржон қизи — Қувасой шаҳридаги «Эллйcардин Текстиль» масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти;
- Арипова Мактуба Қобуловна — Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳри;
- Бобомуротова Гулрух Умаровна — Нурота тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Навоий вилояти;
- Боева Фотима Салоҳиддиновна — Паркент туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, Тошкент вилояти;
- Деҳқонова Наргиза Акбаровна — Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Андижон вилояти;
- Ёркулова Марзия Файзиевна — Пахтачи тумани «Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кутубхона раҳбари, Самарқанд вилояти;
- Жўраева Озода Ҳасановна — Денов туманидаги 1-оилавий болалар уйи раҳбари, Сурхондарё вилояти;
- Йўлдашева Маҳлиё Норпўлатовна — Ғузор туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Қашқадарё вилояти;
- Камолдинова Мукарамхон Усмановна — Андижон шаҳридаги «Ауто Руббер» масъулияти чекланган жамиятининг йиғув линияси устаси, Андижон вилояти;
- Каримова Шаҳноза Яндашовна — Навоий шаҳридаги «Барака Нон Навоий» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти;
- Каршибаева Гулчеҳра Шодмонкуловна — Боёвут туманидаги «Болғали Қилич ака» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти;
- Комилова Саодат Юсупжоновна — Жиззах шаҳри телекоммуникация боғламаси телеграф электр монтёри, Жиззах вилояти;
- Қораева Дилнавоз Кумаковна — Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти;
- Қўчқорова Барно Ибодуллаевна — Янгиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Хоразм вилояти;
- Маматқулова Зиннат Маматқуловна — Янгиобод туманидаги «Янгиобод агропилласи» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Жиззах вилояти;
- Матчонова Муҳаббат Мадиримовна — Хива туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Хоразм вилояти;
- Мирзаева Меҳрия Шабобаевна — Вобкент туманидаги «Сариосиё» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Бухоро вилояти;
- Набиева Дилрабо Ибрагимовна — Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Наманган вилояти;
- Равшанова Фарида Файзуллаевна — Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти;
- Рузиева Иродабону Қаҳрамон қизи — «Навоийуран» давлат корхонасининг Уран ишлаб чиқариш заводи технологик лабораторияси кимёвий таҳлил лаборанти, Навоий вилояти;
- Юлдашева Марям Абдухалимовна — Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти;
- Тожихонова Гавҳарой Охунжоновна — Марҳамат тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Андижон вилояти;
- Тошпулатова Қизлархон Эшбоевна — Шўрчи туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, темирчи-уста, Сурхондарё вилояти;
- Эгамбердиева Дилфуза Рустамовна — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директорининг биринчи ўринбосари.
Мавзуга оид
20:09 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни мукофотлади
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025