Ангрендаги кўмир конида «БелАЗ» ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
Тоғ жинсларини тўкиш вақтида «БелАЗ» ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган. Ҳайдовчи шифохонада вафот этган.

«Ўзбеккўмир» АЖ «Ангрен» кўмир конида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 март куни соат 10:15 ларда «Ангрен» кўмир конида «БелАЗ» русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва ёнғин рўй берган.
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти ўт ўчирувчилари воқеа жойига тезлик билан етиб келган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган ҳайдовчи А.Аҳмаджоновга корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва у шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи шифохонада вафот этган.
Ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади

09:51 / 07.07.2024
Ангренда машинани соатига 157 км тезликда бошқарган аёлга чора кўрилди

16:12 / 06.07.2024