Ўзбекистон | 19:06 / 05.03.2025
1843
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади

Янги тизим ФҲДЁ соҳасидаги давлатлараро ҳамкорликни сезиларли даражада соддалаштириши кутилмоқда.

Фото: РИА Новости

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари ўртасида маълумотлар алмашинувининг ягона тизимини яратиш томон ҳаракат қилмоқда, деб хабар берди МДҲ Ижро қўмитаси расмий сайти.

Ушбу ташаббус иштирокчи давлатларга туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишларни рўйхатга олиш, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларида мавжуд бўлган бошқа муҳим маълумотлар тўғрисида тезкор маълумот алмашиш имконини беради.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикасига юкланган.

Янги тизим ФҲДЁ соҳасидаги давлатлараро ҳамкорликни сезиларли даражада соддалаштириши кутилмоқда. МДҲ давлатлари фуқаролари рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, зарур ҳужжатлар ва маълумотномаларни олиши мумкин бўлади, бу эса бюрократик тартибларни сезиларли даражада камайтиради.

Таъкидланишича, ягона ахборот алмашиш тизимининг жорий этилиши ҳам маълумотлар ишончлилигини оширади ва мумкин бўлган суиистеъмолларнинг олдини олади. Бу, айниқса, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида аҳоли миграциясининг кучайиши шароитида долзарбдир.

Лойиҳа концепцияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашдан бошлаб бир неча босқичда, сўнгра техник татбиқ этиш ва ФҲДЁ миллий тизимларини ягона тармоққа интеграциялаш босқичидан иборат бўлиши кутилмоқда.

МДҲ Ижро қўмитаси лойиҳа устида иш бошлангани ҳақида маълумот эълон қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун ҳозирча аниқ муддат йўқ, бироқ МДҲ вакилларининг баёнотларига қараганда, «иш қизғин давом этмоқда». ФҲДЁ ягона ахборот тизимининг жорий этилиши Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамкорлиги ва интеграциясини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши таъкидланмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди