Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади
Германиянинг Deutsche Bahn темирйўл компанияси 2024 йилда поездларнинг кечикиши ва қатнов бекор қилингани учун 196,8 миллион евро товон тўлади. Кечикишларнинг асосий сабаби тармоқларнинг эскириши бўлган.
2024 йил охирига келиб Германиянинг Deutsche Bahn темирйўл концерни йўловчиларга поездларнинг кечикиши ва бекор қилингани учун 196,8 миллион евро товон тўлади. Компания бу маълумотни 8 март, шанба куни Bild am Sonntag нашрига тақдим этди.
Нашр буни «рекорд сумма» ва «темирйўл учун янги қайғули рекорд» деб атади. 2023 йилда шунга ўхшаш товоннинг умумий ҳажми 132 миллион еврони ташкил этганди.
Кечикишларнинг асосий сабаби - тармоқлар эскириши
Deutsche Bahn 2024 йилда кечикишларнинг 80 фоизи темирйўл тармоғининг эскириши ва тирбандлиги билан боғлиқ бўлганини маълум қилди. 2030 йилга бориб концерн йўллар, алоқа тармоқлари ва станцияларни капитал реконструкция қилиш учун Германия бўйлаб жами 40 та муҳим темирйўл участкаларини бир неча ойга ёпишни режалаштирмоқда.
2024 йилда зарарни қоплаш учун 6,9 миллионта даъво аризаси берилган. Улар электрон шаклда топширилиши мумкин, бу эса кўриб чиқиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради. Ўтган йили аризаларнинг ярми икки кун ичида кўриб чиқилиб, шундан сўнг жабрланувчиларга пул ўтказилган.
Қоидаларга кўра, агар поезд 1 соатдан ортиқ кечикса, йўловчиларга йўл нархининг 25 фоизи миқдорида компенсация тўланади. 2 соат ёки ундан ортиқ кечикиш бўлса — 50 фоиз.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
08:30 / 16.06.2026