Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи тайинланди
ИИВ академиясининг магистратура босқичи тингловчиси подполковник Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи бўлди.

Фото: ИИВ
Сирдарё вилоятида ички ишлар вазири иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ички ишлар вазирлиги академиясининг магистратура босқичи тингловчиси подполковник Фаррух Ҳайдаров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мажлисда вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида ҳар бир туман-шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантириш, аҳолини рози қилиш, уларнинг мурожаатларини ечимига эътибор қаратиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бундан олдин ички ишлар вазири иштирокида халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ташкил этилганди.
Сессияда ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган полковник Санжар Жабборов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Санжар Жабборов 2022 йилдан бери Сирдарё ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб ўйинида ҳам "Реал"ни енгди, "Интер" "Бавария" билан дуранг қайд этиб, яримфиналга чиқди
Спорт | 02:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

15:51 / 16.04.2025
Германиядан Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

13:52 / 15.04.2025
Венгрия Сирдарёда 8 та паррандачилик фабрикасини қуради

12:04 / 05.04.2025