Жаҳон | 20:16 / 18.03.2025
6470
3 дақиқада ўқилади

Санкциялар юмшатилса ҳам Ғарб Россияга панд бериш учун сабаб топади – Путин

Россия президенти сўнгги воқеалар замирида санкциялар, иқтисодиёт, Ғарб компанияларининг қайтиши, Европа, «Катта еттилик» ва BRICS ҳақидаги фикрларини айтди.

Фото: kremlin.ru

Владимир Путин Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг (РСПП) ялпи мажлисида нутқ сўзлади. У санкцияларнинг Россия иқтисодиётига таъсири, хорижий бизнеснинг Россияга қайтиши, Россия ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари бўйича Европадан қанчалик олдинда эканлиги ҳақида гапирди. «Вот Так» нашри Путиннинг асосий баёнотларини эълон қилди.

- Россияга қарши 28 595 та санкция қўлланди. Бу бошқа мамлакатларга киритилган санкцияларнинг умумий миқдоридан ҳам кўп. Каррасига кўпроқ. Аммо санкциялар Россия иқтисодиётида, жумладан, молия секторида ижобий ўзгаришлар учун катализатор бўлди.

- Санкциялар юмшатилган тақдирда ҳам Ғарб Россияга панд бериш учун бошқа сабабларни топади. Ғарб энди уялмаяпти ва Москвага янги санкциялар пакетлари билан очиқчасига таҳдид қилмоқда, «улар бу пакетларни кетма-кет яратмоқда».

- Дунёда тўлиқ савдо эркинлигига умид қилмаслик керак. Энди ишлар ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди.

- Европанинг аксар давлатлари ўз суверенитетини йўқотиб, ҳам иқтисодиёт, ҳам хавфсизлик соҳасида муаммоларга дуч келмоқда. Иқтисодиётига келсак, улар одатда деярли нолга тенг ўсиш суръатларига эга ёки ҳатто рецессияга кирмоқда.

- BRICS мамлакатлари сўнгги йилларда глобал ўсиш бўйича етакчи бўлиб келмоқда. 2024 йилда евроҳудудда ялпи ички маҳсулот ўсиши 0,9 фоизни, G7 мамлакатларида 1,9 фоизни, BRICS мамлакатларида 4,9 фоизни ташкил этди. Россияда икки йил кетма-кет 4,1 фоиз.

- «Катта еттилик» нима учун «катта» деб аталиши номаълум. У харитада кўринмайди.

- Россия ўз бозоридан ҳеч кимни қувиб чиқармади, компаниялар ўз ихтиёри билан кетди. Баъзи компаниялар қайтишни режалаштирмоқда, аммо халақит бермаслик учун бу ҳақда ҳали гапирмаймиз.

- Россияда фаолиятини тўхтатган хорижий компаниялар рўйхатини янгилаш, шунингдек, мамлакатимизда бизнесни виждонли ва масъулиятли олиб боришнинг мажбурий кафолатлари билан уларнинг қайтишини мувофиқлаштириш тартибини ишлаб чиқиш зарур.

- Россиядаги активларини ташлаб кетган Ғарб бизнесига бу активларни арзон-гаровга қайта сотиб олишига йўл қўймаслик керак.

- Россия бизнеси Ғарб компанияларининг Россия бозоридан чиқиб кетишидан оқилона фойдаланди ва бозорнинг бўшаган жойларини эгаллади. Жойи эгалланган Ғарб компаниялари учун «поезд жўнаб кетди». Энди қайтиб келганлар учун ҳеч қандай имтиёз ёки ён босиш бўлмайди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид

Эълонлар

Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди

Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар

Apex Development Mirabad Square дебют лойиҳаси сотувлари бошланганини эълон қилади

ZEEKR Tashkent International Auto Show 2025 да электромобилларнинг бешта моделини тақдим этди

HUMO карталари Қирғизистонда, «Элкарт» эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди

UZCARD “Омад мавсуми” акциясини узайтиради ва 1 миллиард сўмлик соврин жамғармаси билан иккинчи мавсумни эълон қилади!