Олимлар нима учун одамларда эрта болалик хотиралари йўқлигини тушунтирди
Янги тадқиқотга кўра, болалар хотираларни сақлашга қодир, лекин катта бўлганида уларни тиклай олмайди.

Фото: Shutterstock
Одамлар қанча уринмасин, эрта болаликдаги тафсилотларни эслай олмайди. Science журналида чоп этилган янги тадқиқот шуни кўрсатадики, бунинг сабаби хотиралар йўқлигида эмас, балки улғайган сари уларни тиклашнинг имконсизлигида.
Олимлар тадқиқотда 4 ойликдан 25 ойликкача бўлган 26 чақалоқни синовдан ўтказди. Тажриба давомида чақалоқлар МРТ аппаратига жойлаштирилди, у ерда ҳар бирига 2 сония давомида бир қатор ноёб тасвирлар кўрсатилди. Тадқиқотчиларнинг мақсади миянинг ҳис-туйғу, хотира ва автоном нерв тизими билан боғлиқ гиппокампдаги фаолликни қайд этиш эди.
Қисқа вақтдан кейин чақалоқларга ёнма-ён иккита расм кўрсатилди: улардан бири аллақачон кўрсатилган ва яна бири нотаниш эди. Тадқиқотчилар чақалоқларнинг кўз ҳаракатини кузатиб, улар қайси тасвирларга узоқроқ эътибор қаратганини ёзиб олди.
Агар чақалоқ таниш расмга узоқроқ қараган бўлса, бу хотиранинг тикланганини англатарди. Агар ҳеч бирига узоқ вақт қарамаса, бу эҳтимол, хотира камроқ ривожланганини англатарди.
Дастлабки маълумотларни тўплагандан сўнг, жамоа таниш тасвирга узоқроқ қараган чақалоқларнинг МРТ сканерларини таҳлил қилди ва уларни бошқаларники билан таққослади.
«Натижалар шуни кўрсатдики, катта ёшдаги чақалоқларда хотирани кодлаш жараёнида гиппокамп фаолроқ бўлган. Бундан ташқари, фақат катта ёшдаги чақалоқлар хотира билан боғлиқ қарор қабул қилиш ва таниб олишда асосий роль ўйнайдиган орбитофронтал қобиқда фаоллик кўрсатди», дейилади мақолада.
Хотирани кодлаш нима учун 12 ойдан катта чақалоқларда аниқроқ кўриниши номаълум бўлса-да, бу эҳтимол танадаги катта ўзгаришлар билан боғлиқ.
«Бу даврда чақалоқнинг мияси идрок, тил, ҳаракат қобилиятлари, биология ва бошқа соҳаларда, жумладан, гиппокампнинг тез анатомик ўсишида кўплаб ўзгаришларга учрайди», деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи ва Йейль Университети психология кафедраси профессори доктор Ник Тёрк-Браун.
Тадқиқотчилар нима учун мия бу эрта хотираларни тиклай олмаслигини тушуниш устида фаол ишламоқда, аммо у гиппокамп хотирани топиш учун аниқ «қидирув сўровларини» олмаслигини тахмин қилмоқда, чунки бу боланинг кичик пайтидаги тажрибалари асосида сақланган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади

01:09 / 08.04.2025
Биотехнологик стартап 10 минг йил олдин қирилиб кетган даҳшатли бўриларни «қайта яратди»

08:02 / 05.04.2025
Олимлар бонобо маймунларининг «тили»ни ўрганиб чиқишди

11:30 / 24.03.2025