Технология | 21:22 / 09.11.2025
3215
1 дақиқада ўқилади

SanDisk дунёдаги энг кичик 1 TB флешкани тақдим этди

SanDisk Extreme Fit USB-C деб номланган бу модель ҳажми атиги 18,5 × 15,7 × 13,6 мм, оғирлиги эса 3 грамм. У шунчалик ихчамки, ноутбукда доим турса ҳам деярли сезилмайди.

Флешка USB 3.2 Gen 1 технологиясида ишлайди ва 400 MB/секундгача тезлик билан файлларни ўқий олади. У Windows, macOS ва iPadOS тизимларига мос.

SanDisk’нинг Memory Zone дастури ёрдамида фойдаланувчилар файлларни бошқариш, захира яратиш ва хотирани бўшатишлари мумкин.

Флешка 64 GB дан 1 TB гача бўлган сиғимларда сотилади, 1 TB версияси эса 120 доллар туради.

Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун KUN.UZ Texnologiya номли Telegram va techno.kun.uz Instagram саҳифасини кузатиб боринг.

Аббос Юсуфжонов
Тайёрлаган Аббос Юсуфжонов

Мавзуга оид