«Чемпион» тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди
Рўйхатга киритиш йиллик молиявий айланма ва яратилган иш ўринлари мезонлари асосида амалга оширилади.
«Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида қуйидагилар йўлга қўйилади:
- 2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмлари;
- кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмдан, 10 ва ундан кўп бундай иш ўринларини ташкил қилган субъектларга 100 миллион сўмгача 3 йилгача муддатга йиллик 14 фоиз ставкада айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратиш амалиёти.
Дастур доирасида «чемпион» тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, унга қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари киритилади:
- туман (шаҳар) даражасида – ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
- республика даражасида – йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш қисқарди
Ўзбекистон | 18:32
-
Энди шаҳарсозлик қонунчилигининг одам ўлимига сабаб бўлган тарзда бузилиши жиноий жавобгарлик келтириб чиқаради
Ўзбекистон | 18:29
-
Дания тарихда илк бор аёлларни ҳарбий хизматга чақириш бошланади
Жаҳон | 18:26
-
Нега ёғли овқатларни яхши кўрамиз?
Жамият | 18:23
Мавзуга оид

19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади

16:11 / 20.03.2025
“Ўзига ишонган аёлларга алоҳида ҳурмат билан қарайман” — Саида Мирзиёева

16:11 / 19.03.2025
Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади

12:03 / 19.03.2025