Фан-техника | 20:59 / 26.03.2025
1740
2 дақиқада ўқилади

Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади

Хусусан, BMW Хитой бозорига мослаштирилган янги моделларига Alibaba инвесторлик қиладиган Banma компаниясининг сунъий интеллект технологияларини жорий этади.

Фото: Getty images

Alibaba компанияси ва Германиянинг BMW автомобилсозлик концерни биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади. Бу ҳақда компанияларнинг қўшма баёнотида сўз боради.

BMW Хитой бозорига мослаштирилган янги моделларига Alibaba инвесторлик қиладиган Banma компаниясининг сунъий интеллект технологияларини жорий этади. Banma ушбу технологияларни Хитой интернет гигантининг Qwen бўлими билан ҳамкорликда ишлаб чиққан. Qwen модели аллақачон Xpeng, Zeekr ва Leapmotor автомобилларида қўлланилмоқда.

Alibaba, шунингдек, BMW’га овозни яхшироқ таний олиш ва йўл ҳаракатини режалаштириш имкониятларига эга бўлган янги «ақлли» шахсий ёрдамчини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Ушбу ёрдамчи ҳайдовчиларга парковкада кўмаклашиш, яқин атрофдаги ресторанларни тавсия қилиш ва реал вақт режимида светофор ҳолати ҳақида маълумот бериш имкониятига эга бўлади. Ушбу технология келаси йилда Хитойда ишлаб чиқариладиган янги BMW моделларга жорий этилади.

Бундан ташқари, BMW сунъий интеллектни тезроқ жорий этишга қаратилган кенг қамровли стратегиясини тақдим этган. Ушбу стратегия компаниянинг мамлакат ҳудудидаги операцияларида сунъий интеллект технологияларини фаол қўллашни назарда тутади.

Стратегия фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш, бизнес жараёнларининг самарадорлигини ошириш ҳамда таъминот занжири доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлашга қаратилган.

BMW Хитойда Пекин, Шанхай, Шэнян ва Нанкин шаҳарларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларига эга бўлиб, бу компаниянинг Германиядан ташқаридаги энг йирик тадқиқот тармоғи ҳисобланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди