Нигер хунтаси етакчиси президент сифатида қасамёд қилди
Нигерда 2023 йилги тўнтаришдан кейин ҳокимият тепасига келган генерал Тчиани президент сифатида қасамёд келтирди. У беш йилга мўлжалланган ўтиш даври давомида мамлакатни бошқаради.

Фото: REUTERS
Нигерда 2023 йили ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийлар етакчиси Абдураҳмон Тчиани 26 март куни мамлакат президенти сифатида қасамёд келтирди. У конституция ўрнини эгаллаган янги хартияга мувофиқ беш йиллик ўтиш даврида мамлакатни бошқаради.
Шунингдек, Тчианига армия генерали — мамлакатдаги энг олий ҳарбий унвон ҳам топширилган. Associated Press’нинг ёзишича, янги президент 2030 йилгача, яъни ўтиш даври охирига қадар ҳокимият тепасида қолади.
Нашрга кўра, аввалига давлат тўнтаришидан кейин ўтиш даврини уч йил этиб белгилаш таклиф қилинган, аммо Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ECOWAS) ушбу таклифни рад этиб, буни провокация сифатида баҳолаган. Шундан кейин Нигер Мали ва Буркина-Фасо билан бирга ECOWAS’нинг кескин санкцияларига норозилик рамзи сифатида ҳамжамият таркибидан чиққан.
2023 йил 26 июл куни Нигер президент гвардияси қўмондони генерал Тчиани бошчилигидаги зобитлар гуруҳи демократик йўл билан сайланган президент Муҳаммад Базумни ағдариб, конституциянинг амал қилишини тўхтатиб, мамлакатнинг барча конституциявий ҳокимиятларини тарқатиб юборганди. Тчиани ўзини Нигернинг янги раҳбари деб эълон қилган.
Шундан кейин тергов Базум ҳамда унинг «маҳаллий ва хорижий шерикларини» «ватанга хиёнат қилгани, ваколатли миллий ва халқаро органлар олдида Нигер ички ва ташқи хавфсизлигига путур етказгани учун» жавобгарликка тортиш учун етарли далиллар тўплашга муваффақ бўлгани маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
Мавзуга оид

11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади

14:55 / 12.08.2024
Нигерда кучли ёғингарчилик 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди

15:53 / 09.08.2024
Киев: Нигер расмийларининг Украинага қарши айбловлари ҳақиқатга тўғри келмайди

07:31 / 07.08.2024