Россия оммавий тарзда КХДРдан шифокорларни стажировкага қабул қилмоқда
Россия кардиология ва онкология каби йўналишлар бўйича Москвадаги етакчи тиббиёт марказларида стажировка ўташи учун шимолий кореялик шифокорларни фаол қабул қилмоқда.

Фото: Wikipedia
Бу ҳақда Россиянинг Пёнгянгдаги элчихонаси ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди. Маълумотга кўра, Россиянинг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Мацегора КХДР соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Чон Сол Рен билан учрашган.
Икки мамлакат Шимолий Корея фармацевтика соҳасини модернизация қилишда Россия томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришди. Хусусан, замонавий антибиотиклар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилинади. Шунингдек, Шимолий Кореяда янги тиббиёт муассасаларини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Чон Россия томони билан баъзи шимолий корейсча тиббиёт ютуқлари билан бўлишишга тайёр эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, бу тиббиёт «жуда юқори самара» кўрсатиши мумкин.
Икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоқалар тобора фаоллашмоқда. 2023 йил кузида Россияда Пёнгянгдаги «Пуганг» фармацевтика заводининг ваколатхонаси очилди. Шундан сўнг КХДРда ишлаб чиқарилган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) расман маркетплейсларда сотувга чиқарилди.
Масалан, «Кумдан-2» деб аталувчи препарат — «олти йиллик кэсон женшени» асосидаги инъекцион зардоб бўлиб, гўёки у нодир ер моддаларига бой тупроқда етиштирилган экан. Сотувчилар ушбу препаратни ёшартириш, тўқималарни қайта тиклаш ва иммунитетни ошириш хусусиятига эга, деб таърифлашмоқда. Унинг уч қутисининг нархи 7 минг рублгача етади.
«Осторожно, новости» нашри мухбири ушбу компания рақамига қўнғироқ қилиб, препаратнинг саломатлик учун хатарли-хатарсизлиги ҳақида сўради. Компания вакили: «Ўз жонингиз ҳисобига фойдаланинг. Мен шифокор эмасман. Заводнинг ўзи [ножўя таъсирлар]ни ноаниқ тасвирлайди», — деб жавоб берган.
Нашр сўровномасида иштирок этган россиялик фармацевтлар бу каби корейсча БФҚлар ҳақида ҳеч қачон эшитмаганини билдиришди. Европалик дорихона мутахассислари эса бу дори воситаларини аксилилмий, деб аташди. Жанубий Кореяда ўтказилган экспертиза натижасида, ампулалар фақат оғриқ қолдирувчи прокайн (новокаин) моддасини ўз ичига олиши аниқланган. Ундан бошқа моддалар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

22:42 / 28.03.2025
Путин НАТОга қарши катта урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия разведкаси

21:55 / 28.03.2025
«Бу бизга эмас, Россия ва Украинага боғлиқ» — АҚШ давлат котиби урушнинг қачон якунланиши ҳақида

22:32 / 27.03.2025
Зеленский: Россия Суми, Харкив ва Запорижжя областларига янги ҳужум тайёрламоқда

22:00 / 27.03.2025