Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантлар учун мақсадли патентлар жорий қилиниши мумкин
Бунда патентга мигрантнинг қайси соҳада меҳнат қилиши аниқ ёзилади ва бошқа соҳаларда ишлашига йўл қўйилмайди.
Россия Давлат Думасига мигрантларга Россияда ишлаш учун мақсадли патентлар беришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Тегишли ҳужжат Дума маълумотлар базасида эълон қилинди, деб ёзди «Ведомости».
Ташаббускорлар меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар иши бўйича қўмита раиси Ярослав Нилов (ЛДПР) бошчилигидаги депутатлар гуруҳи эди. Тушунтириш хатида таъкидланганидек, ташаббус меҳнат бозорини янада аниқроқ тартибга солишга қаратилган, чунки ҳозир хорижликлар кўпинча ўз мутахассислиги бўйича эмас, балки шахсий манфаатлар асосида иш танламоқда.
Муаллифларнинг фикрича, муаммо, айниқса, ишчилар етишмайдиган қурилиш соҳасида кескин, чунки кўплаб мигрантлар курьер бўлиб ишлашни афзал кўради.
Таъкидланишича, янги механизм хорижликларни ўзи учун қулайроқ бўлган соҳаларга эмас, балки кадрлар етишмайдиган соҳаларга жалб қилиш имконини беради.
Қонун лойиҳасида мақсадли патентлар бериш тартибини назорат қилиш ваколатларини Ички ишлар вазирлигига ўтказиш ҳам назарда тутилган. Бу, ташаббускорларнинг фикрича, мигрантларни ишга жойлаштириш жараёнини янада аниқроқ назорат қилиш ва уларни талаб юқори бўлган ҳудудларга йўналтиришга ёрдам беради.
Шу билан бирга, таъкидланишича, жорий этилаётган ўзгаришлар меҳнат мигрантлари сонининг қисқаришига олиб келмайди, балки уларнинг меҳнат бозорида тақсимланишини тартибга солади.
Мавзуга оид
10:03 / 11.07.2026
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди
09:19 / 11.07.2026
Россия Азов-Дон канали орқали кемалар ҳаракатини чеклади
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
11:50 / 10.07.2026