Путин НАТОга қарши катта урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия разведкаси
Германия развекда хизмати ҳисоботида келтирилишича, Москва алянсга аъзо бир ёки бир нечта давлатга қарши чекланган ҳарбий операция ўтказиш орқали НАТОни «синаб кўриши» мумкин.

Фото: kremlin.ru
Кремл НАТОга қарши кенг кўламли урушга тайёргарлик кўрмоқда. Россия президенти Владимир Путин ушбу тўқнашувни тизимли деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Германиянинг Федерал разведка хизмати ва Бундесвер тайёрлаган ҳисоботда сўз боради.
Германия разведкасининг фикрича, Россия 2020 йилларнинг охирига бориб НАТОга қарши «кенг кўламли уруш»га тўлиқ тайёр бўлиши мумкин. Айни пайтда эса Россиянинг бундай ҳарбий тўқнашув учун етарли кучи йўқ. Шунга қарамай, Литва махсус хизматининг баҳолашича, Москва алянсга аъзо бир ёки бир нечта давлатга қарши чекланган ҳарбий операция ўтказиш орқали НАТОни «синаб кўриши» мумкин. Бундай йўл билан Кремл НАТО иттифоқчиларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларини қай даражада бажара олишини англашга уринади.
Ҳисоботга кўра, Россиянинг ҳарбий-ҳаво кучлари ва флоти Украина ҳудудига тўпланган бўлишига қарамай, ҳануз жанговар қобилиятга эга. Украина билан уруш тугагач, Россия қўшинлари тез фурсатда Болтиқбўйи давлатлари чегараларига йўналтирилиши мумкин. Германия разведкасининг қайд этишича, Россия армияси йўқотишларини тиклашга муваффақ бўлмоқда, шунингдек, мамлакат ҳарбий саноати фронт эҳтиёжларидан кўра кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаряпти.
Урушнинг уч йили давомида Россия армия ва қурол-яроғ ишлаб чиқаришга камида 22 триллион рубл сарфлаган. 2025 йилги бюджетда эса 13,2 триллион рубл миқдорида ҳарбий харажатлар кўзда тутилган бўлиб, бу умумий харажатларнинг деярли 30 фоизини ташкил этади. 2024 йил сентябрда Владимир Путин Россия армияси сонини 2 миллион 389 минг кишигача оширди (+180 минг ҳарбий), шундан 1,5 миллиони бевосита ҳарбий хизматчилар. Бу кўрсаткич билан Россия Қуролли Кучлари дунёда Хитойдан кейин иккинчи ўринга чиқди.
26 март куни НАТО бош котиби Марк Рютте яна бир бор Владимир Путинни иттифоқ аъзоларига қарши ҳар қандай тажовузга алянс томонидан «ҳалокатли жавоб» қайтарилишидан огоҳлантирди. «Агар кимдир хато қилиб, Полша ёки бошқа иттифоқдошларимиздан бирига ҳужум қилса ва бу жазосиз қолади деб ўйласа — у НАТО кучларининг тўлиқ қудрати билан тўқнашади. Бизнинг жавобимиз ҳалокатли бўлади. Бу нарса Владимир Путинга ва бизга ҳужум қилишга журъат қиладиган ҳар кимга мутлақо равшан бўлиши керак,» — деди у Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
Ўзбекистон | 19:59
-
Тил масаласи яна кун тартибида – жамоатчилик фаоллари нима дейди?
Ўзбекистон | 19:29
-
“Ҳар қандай лойиҳани, албатта, экологик экспертизадан ўтказамиз” – экология вазири АЭС ҳақида
Ўзбекистон | 19:01
-
Фото: Самарқанддаги халқаро тадбирлар қандай ўтди?
Ўзбекистон | 18:50
Мавзуга оид

08:51
Россия Кривий Ригга яна зарба берди: камида 19 киши ҳалок бўлди

08:38
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

08:28
Европа ва Канада Путиндан АҚШ таклифига дарҳол жавоб беришни талаб қилмоқда

08:14