Жаҳон | 22:45 / 28.03.2025
3993
4 дақиқада ўқилади

Европа Путиннинг Украина бўйича ташаббусини танқид қилди ва уни «ҳарбий жиноятчи» деб атади

Европа Иттифоқи Владимир Путиннинг Украинада ташқи бошқарув жорий этиш таклифига расмий муносабат билдирди. ЕИ ташқи сиёсат хизмати матбуот котиби Анитта Ҳиппер унинг сўзларини пропагандачи баёнотлар сифатида баҳолаб, Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атади.

Анитта Ҳиппер. Фото: commission.europa.eu

«Фактлар ўзи очиқ гувоҳлик беради: агрессор бор, ва тинчликка ихлос билан интилаётган Украина бор», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Europa Press.

Европа Комиссияси расмий вакили Паула Пинью ҳам бу позицияни қўллаб-қувватлаб, Украина президенти Володимир Зеленский демократик сайловларда сайланганини таъкидлади.

«Украина халқи сайлов талаб қилмаётган экан, ҳеч ким буни таклиф қилмаслиги керак», — деди у.

Шу муносабат билан Парижда Украина хавфсизлиги масалалари бўйича учинчи халқаро саммит бўлиб ўтди. Унда 31 мамлакат делегатлари, шунингдек, ЕИ ва НАТО вакиллари қатнашди. Йиғилиш қатнашчилари Киевга 17 млрд еврога тенг қўшимча ҳарбий ёрдам ажратиш, 2 миллионта артиллерия снаряди етказиб бериш ва Украина эҳтиёжларига мувофиқ ресурсларни самарали тақсимлаш учун ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишиб олди.

Россияга нисбатан Европа етакчилари умумий позицияни эгаллади: ҳозир санкцияларни бекор қилиш мавриди эмас. Улар Москва тинчлик музокараларини атайлаб чўзмоқда, деган фикрни билдирдилар.

«Аниқки, Россия сиёсий ўйин ўйнаяпти ва тинчлик музокараларини кечиктирмоқда. Биз АҚШ ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Кремлни музокара столига ўтқазиш учун санкцион босимни кучайтириш имкониятини муҳокама қилдик», — деди Буюк Британия бош вазири Кир Стармер.

Германиянинг ишдан кетаётган канцлери Олаф Шолц эса чекловлар фақат барқарор тинчликга эришилгандан кейингина бекор қилиниши мумкинлигини таъкидлади:

«Ўша фурсат етадиган бўлса, шундагина санкциялар ҳақида гапириш имконли бўлади. Афсуски, биз ҳали тинчлик йўлидан анча узоқдамиз», — деди у.

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Москвага нисбатан босимни кучайтиришни қўллаб-қувватлади: «Биз Россиянинг «яширин флоти»га қарши санкцияларни ҳам кучайтиришда давом этамиз», деди.

Европа қўшинларини Украинага юбориш масаласи ҳозирча тортишувлилигича қолмоқда. Макроннинг сўзларига кўра, ҳар қандай келгусидаги хавфсизлик кафолатлари учта асосий принципга таянилиши керак: Украина армиясини мустаҳкамлаш, стратегик аҳамиятга эга ҳудудларда хавфсизлик кучларини жойлаштириш ва Европани қайта қуроллантириш бўйича умумий дастур тузиш.

Аввалроқ Владимир Путин Украинада вақтинчалик халқаро бошқарув жорий этиш мумкинлигини айтган, бу орқали Москва ва Киев ўртасида тинчлик шартномаси тузиш мумкинлигини билдирган эди. «БМТ, АҚШ, Европа мамлакатлари, шунингдек, бизнинг ҳамкорларимиз ва дўстларимиз иштирокида Украинада вақтинчалик бошқарув жорий этиш масаласини муҳокама қилиш мумкин эди. Бу орқали демократия асосида сайловлар ўтказиш мумкин бўларди», — деган эди у.

Путин яна Украина президенти Володимир Зеленскийнинг легитимлигига шубҳа билан қараб, «модомики у нолегитим экан, қолганлари ҳам шундай», деган.

Оқ уй бу ташаббусни кескин рад этди, Украинадаги ҳокимият фақат украин халқи ва Конституцияси орқали аниқланишини таъкидлади. Кейинроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин таклифи «фақат назарий хусусиятга эга», эканини билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти