Мянмадаги зилзила: Европа Иттифоқи 2,5 млн евро ёрдам ажратди
Янги гуманитар ёрдам Мянмадаги энг заиф одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва шошилинч эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради, деб хабар қилди Еврокомиссия матбуот хизмати. Мянма хунтасининг айтишича, 700 га яқин одам ҳалок бўлган.

Фото: AP
Европа Иттифоқи Мянмада зилзиладан жабр кўрган кишиларга бирламчи, фавқулодда ёрдам кўрсатиш мақсадида 2,5 миллион евро ажратмоқда, дейилади 28 март, жума куни Еврокомиссия сайтида эълон қилинган пресс-релизда.
«Ушбу янги инсонпарварлик ёрдами Мянмадаги энг заиф одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва шошилинч эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради, айниқса кўчирилган одамлар ва можаролардан жабр кўрганларга эътибор қаратилади», дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, Европа Иттифоқи зилзила таъсирини баҳолашга ёрдам бериш учун ўзининг Copernicus сунъий йўлдош хизматини ишга туширгани хабар қилинган. «Европа комиссияси гуманитар ҳамкорлар билан биргаликда ЕИнинг кейинги ёрдамини сафарбар қилиш мақсадида вазият ва эҳтиёжларни жойида баҳоламоқда», — дея хабар қилди Европа Иттифоқи матбуот хизмати.
Маблағларнинг жорий ажратилиши ҳисобга олинса, 2025 йилда Мянмага ЕИ инсонпарварлик ёрдамини молиялаштиришнинг умумий миқдори 35 миллион евродан ортиқни ташкил қилади, дейилади ҳисоботда. 1994 йилда Европа Иттифоқи Мянмага гуманитар ёрдам кўрсатишни бошлаганидан бери умумий маблағ 446 миллион еврога етди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
VUM: FAW янги авлоди ИННОПРОМ кўргазмасида – ишончли технологиялар, маҳаллий ишлаб чиқариш ва замонавий ечимлар бир жойда
Ўзбекистон | 09:00
-
Фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Жамият | 08:59
-
Путин ва Трамп Украина бўйича музокаралар учун Истанбулга келмайди
Жаҳон | 08:00
-
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 02:31
Мавзуга оид

22:38 / 13.05.2025
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади

16:02 / 11.05.2025
АҚШда Metallica концерти кучсиз зилзилага сабаб бўлди

07:52 / 11.05.2025
Қирғизистондаги зилзила кучи водий вилоятларида ҳам сезилди

20:13 / 02.05.2025