Словакия ўзбекистонлик ишчилар учун алоҳида виза квотасини белгилайди
Словакияга келган марказий осиёлик ишчиларнинг кўпи бошқа Европа давлатларига ўтиб кетди, бу ноқонуний миграцияга ҳисса қўшмоқда, деди Словакия расмийлари.

Фото: Миграция агентлиги
Ўзбекистон делегацияси Словакиянинг қатор расмий идоралари, хусусан, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Меҳнат, ижтимоий масалалар ва оила вазирликлари мутасаддилари билан музокаралар ўтказди.
Асосий эътибор қонуний миграцияни қўллаб-қувватлаш, Словакиядаги бўш иш ўринларига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб қилиш, ишчи визаларининг чиқиш муддатларини қисқартириш каби масалаларга қаратилди.
Словакия томони ўтган йили Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун жами 3000 та квота ажратилгани, бироқ тез орада кўпчилиги Словакияни тарк этиб, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига ўтиб кетганини алоҳида таъкидланди. Бу ноқонуний миграцияга ҳисса қўшиши билдирилди.
Шу каби масалаларга ечим сифатида миграция оқимини рақамлаштириш устида биргаликда ишлашга, Ўзбекистон учун квоталарни алоҳида белгилашга келишиб олинди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида миграция жараёнларини тартибга солишга қаратилган Ҳукуматлараро битим лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тез орада ижобий қарорлар қабул қилинишига ишонч билдирилди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Жаҳон | 01:04
-
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди
Жаҳон | 00:32
-
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Фан-техника | 00:20
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
Мавзуга оид

13:52 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Ростов-Дондаги бўш иш ўринларига жалб қилинади

12:55 / 08.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Олтой ўлкасидаги корхоналарга ишга жалб этилади

18:13 / 04.04.2025
Словакияда 350 тагача айиқни отишга рухсат берилди

10:43 / 29.03.2025