NYT: Россия генераллари 2022 йилда Украинага ядровий зарба бермоқчи бўлган
Генерал Сергей Суровикин Украина қўшинлари Днепрни кесиб ўтишига йўл қўймаслик мақсадида ядровий зарба бериш имконияти ҳақида гапирган.

Фото: AP
Россия армияси қўмондонлиги 2022 йил кузда — қўшинлар аввалига Харкив областини, кейин эса Херсонни қўлдан бор бергач, Украинага тактик ядровий зарба бериш имкониятини кўриб чиққан. Бу ҳақда The New York Times россиялик генералларнинг махфий суҳбатларни қўлга киритган АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб хабар берди.
NYT’нинг ёзишича, ядровий қуролдан фойдаланиш ҳақида ўша вақтда Россиянинг Украинадаги қўшинлари қўмондони, кейинроқ эса «Вагнер» ХҲК исёнига алоқадорлиги боис ҳибсга олинган генерал Сергей Суровикин гапирган. Разведка маълумотларига кўра, Суровикин Украина қўшинлари Днепрни кесиб ўтишига ва Қримга эҳтимолий ҳужум бошлашига тўсқинлик қилиш мақсадида ядровий зарбани кўриб чиққан.
АҚШ разведкаси суҳбатларни қўлга киритганидан сўнг Украина можаросида ядровий эскалация эҳтимолини кескин оширган. Агар Россиянинг жанубий фронти емирила бошласа, бу эҳтимол 5-10 фоиздан 50 фоизгача ошиши мумкин, деб баҳоланган.
Financial Times маълумотларига кўра, АҚШ ядровий эскалациянинг олдини олишга Хитойни жалб қилган. ХХР раиси Си Цзинпиннинг шахсан ўзи ядровий қуролдан фойдаланиш Москва ва Пекин муносабатларига зарар етказиши ҳақида Путинни огоҳлантирган.
Полша ТИВ раҳбари Радослав Сикорский ўтган йилнинг майида АҚШнинг ўзи ҳам Кремлга бу борада сигнал берганини маълум қилганди. «Америкаликлар русларга агар ядровий бомбадан фойдалансангиз, ҳатто ҳеч ким ҳалок бўлмаган тақдирда ҳам, биз Украинадаги объектларингизни оддий қурол билан яксон қиламиз деди», — деган эди Сикорский.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
Ўзбекистон | 12:02
-
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 11:58
-
Трамп АҚШ ядровий энергетикасини кенгайтириш бўйича фармонларни имзолади
Жаҳон | 11:54
-
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
Ўзбекистон | 11:16
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025