Божхона маъмуриятчилигида ўзгаришлар амалга оширилади
“Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш йўлга қўйилади.

“Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2025 йил 1 июлдан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан:
- ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;
- “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
▪️“яшил йўлак”да – хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
▪️“қизил йўлак”да – давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
▪️“қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
▪️ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил йўлак”дан “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади.
2026 йил 1 сентябрдан ушбу тартиб синов натижаларига кўра бошлаб босқичма-босқич автомобил йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.
2026 йил 1 мартдан божхона назорати жараёнлари “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали янада соддалаштирилади.
Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин мактаб ўқувчиларини ёзги таътил вақтида ишга жалб қилишга рухсат берди
Жаҳон | 20:47
-
Кремль нефть бозоридаги «ўта нотинч» вазиятдан хавотир билдирди
Жаҳон | 20:44
-
Парижда Руминия қироллик уйи раҳбари қўлга олинди
Жаҳон | 20:32
-
Парламентлараро иттифоқ бош котиби «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон | 20:28
Мавзуга оид

13:15 / 01.04.2025
Товар, транспорт ва шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади

12:20 / 01.04.2025
Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади

12:07 / 01.04.2025
Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

11:35 / 01.04.2025