«Буюк ипак йўли» метро бекатига ногиронлиги бор шахслар учун электрон кўтаргичлар ўрнатилмоқда
Транспорт вазирлиги йил охиригача бу турдаги кўтаргичлар яна 16 та метро бекатига ўрнатилишини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент метрополитенининг «Буюк ипак йўли» бекатида ногиронлиги бор шахслар учун электрон кўтаргичлар ўрнатилмоқда, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, илгари шунга ўхшаш кўтаргичлар «Халқлар дўстлиги» бекатида пайдо бўлган. Йил охиригача улар яна 16 та метро бекатига ўрнатилади.
Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, 2025 йил 31 мартда «Мустақиллик майдони» бекатида янги эскалатор ишга туширилган. «Пахтакор» ва «Ҳамид Олимжон» бекатларида эскалатор ўрнатиш ишлари якунланмоқда.
Бундан ташқари, «Буюк ипак йўли»да санитария хоналар очилган. Жорий йилда яна саккизта бекатда шундай хоналар очилади, «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва «Беруний»да ҳам бу борадаги ишлар якуний босқичда.
Аввалроқ Тошкент метросининг Юнусобод йўналишида FacePay орқали тўлов тизими ишга туширилгани тўғрисида хабар берилганди. Транспорт вазирлиги яқин орада ушбу тизим барча метро бекатларида жорий этилишини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Зеленскийни Қримдан воз кечишга тайёр деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 10:21
-
Қисқа муддатли жисмоний фаоллик юрак хасталиги хавфини камайтиради
Фан-техника | 10:04
-
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди
Жаҳон | 09:45
-
«Бу ишонч масаласи эмас»: Рубио Украина келишуви нимага асосланиши кераклигини тушунтирди
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

10:00 / 11.04.2025
Тошкент метросида поезд ҳаракат таркибида техник носозлик юз берди

09:46 / 27.03.2025
Ҳайит байрами куни Тошкент метроси 04:00 дан иш бошлайди

21:34 / 21.03.2025
“Пушкин” бекатидан ТТЗгача ерусти ва ерости метро линияси тушиши маълум қилинди

15:28 / 21.02.2020