Рамазон ҳайити куни Тошкент метросида поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.
30 март, Рамазон ҳайити кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Поездлар ҳаракати интервали шанба куни учун белгиланган жадвал асосида ташкил этилади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунида (31 март) метро поездлари интервали якшанба куни учун тасдиқланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
















