Жаҳон | 19:02 / 03.04.2025
1849
2 дақиқада ўқилади

Коста-Рика собиқ президентининг Америка визаси бекор қилинди

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати, собиқ президент Оскар Ариас Санчес феврал ойида Трамп олиб бораётган сиёсатни кескин қоралаган эди.

Фото: JOHN DURAN/John Durán

АҚШ ҳукумати Коста-Рика собиқ президенти ва тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Оскар Ариас Санчеснинг визасини бекор қилди, деб ёзмоқда Nacion газетаси.

Ариаснинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати визанинг бекор қилиниш сабабини кўрсатмаган. Шу муносабат билан собиқ президент Доналд Трамп маъмурияти автократик хусусиятларга эга эканини таъкидлади.

Ариаснинг қайд этишича, Вашингтон таниқли чет элликларга жазо сифатида визаларни бекор қилиш амалиётини тез-тез қўллай бошлаган. Феврал ойида Коста-Рика собиқ президенти Трамп томонидан олиб борилаётган сиёсатни кескин қоралаган эди.

Ариас 1986-1990 ва 2006-2010 йилларда Коста-Рика президенти бўлган. 1987 йилда у Марказий Америкадаги тинчликпарварлик фаолияти учун тинчлик бўйича Нобел мукофотига муносиб кўрилган.

84 ёшли собиқ президентнинг сўзларига кўра, АҚШ расмийларининг бу каби қарори унинг иккинчи президентлик муддати даврида Хитой билан яқиндан алоқа ўрнатишга урингани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ариаснинг фикрича, визанинг бекор қилиниши бўйича қарорни Трамп эмас, АҚШ Давлат департаменти қабул қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти