Евроиттифоқ Илон Маскнинг ижтимоий тармоғини 1 млрд доллар жаримага тортишга тайёрланмоқда — NYT
Бу ЕИ ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни «янада кескинлаштириши» мумкин, чунки ушбу санкциялар Доналд Трампга яқин маслаҳатчилардан бирига қаратиляпти.

Фото: REUTERS
Европа регуляторлари Илон Маскка тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғига дезинформация ва ноқонуний контентга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузгани учун «жиддий санкциялар» қўллашни режалаштирмоқда. Муҳокама қилинаётган чоралар орасида йирик миқдорда жарима ҳам мавжуд, деб хабар беради The New York Times.
Газетанинг қайд этишича, Х’га қўйиладиган эҳтимолий жарима ЕИ ва АҚШ муносабатларини «янада кескинлаштириши» мумкин, чунки ушбу санкциялар президент Доналд Трампга яқин маслаҳатчилардан бирига қаратиляпти. Жарималар 2025 йил ёзида эълон қилиниши кутилмоқда.
Жаримадан ташқари Европа регуляторлари Х’дан «маҳсулотга ўзгартириш киритиш»ни талаб қилади. Айнан қандай ўзгаришлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган.
Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, ҳозирча ЕИ ҳукумати Маскнинг ижтимоий тармоғига қандай миқдорда жарима тайинлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Манбалардан бирининг сўзларига кўра, жарима бир миллиард доллардан ошиши мумкин. Унинг фикрича, регуляторлар шу тариқа бошқа компанияларни қонунбузарликдан қайтаришни мақсад қилган.
NYT манбаларига кўра, агар ижтимоий тармоқ ўз сиёсатига ўзгартиришлар киритишга рози бўлса, ЕИ ва Х ўзаро келишувга эришиши мумкин.
Х’га нисбатан тергов 2023 йилда бошланган. 2024 йил ёзда Еврокомиссия ижтимоий тармоқ ЕИнинг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунининг қатор моддаларини бузаётганини маълум қилганди. Евроиттифоқ версиясига кўра, Х «верификациядан ўтган аккаунтлар» (кўк белгили) интерфейсини нотўғри қўлламоқда — бу эса фойдаланувчиларни чалғитади. Бундай аккаунтни «истаган одам» қўлга киритиши мумкин, натижада фойдаланувчиларда бу каби профиллар ҳақиқийлиги ва уларда эълон қилинаётган маълумотлар ишончлилигига шубҳа пайдо бўлади.
Мавзуга оид

13:35 / 19.06.2025
Беларус демократик кучлари ЕИ қўмитаси билан меморандум имзолади

17:26 / 11.06.2025
Маск Трамп ҳақидаги айрим постлари учун узр сўради

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

15:04 / 09.06.2025