АҚШда 14 ёшли ўсмир юрак касалликларини саноқли сонияларда аниқлашга қодир иловани ишлаб чиқди
Circadian AI номи остидаги дастур смартфон микрофони орқали ёзиб олинган юрак уриши товушларини таҳлил қилган ҳолда юрак-қон томир касалликларини аниқлай олади.

Фото: Times of India
Америкалик ўсмир юрак касалликларини саноқли сонияларда аниқлашга қодир сунъий интеллект асосида ишловчи иловани яратди, деб хабар беради Oddity Central нашри.
Далласда яшовчи 14 ёшли ўсмир Сиддхартх Нандяла юрак касалликларига ташхис қўйишга мўлжалланган инновацион иловани ишлаб чиқди. Circadian AI номи остидаги дастур етти сония ичида смартфон микрофони орқали ёзиб олинган юрак уриши товушларини таҳлил қилган ҳолда юрак-қон томир патологиялари аниқлашга қодир.
Ёш ихтирочи аллақачон сунъий интеллект бўйича Oracle ва ARM компанияларининг сертификатига эга энг ёш мутахассис сифатида тан олинган. Унинг дастури АҚШда 15 мингдан ортиқ, Ҳиндистонда эса 700 нафар беморда синаб кўрилган ва ташхисларни 96 фоиз аниқликда қўйган.
Технология Ҳиндистоннинг Гунтур шаҳридаги Давлат умумий профил касалхонасида синовдан ўтказилган ва унинг самарадорлиги тасдиқланган. Ҳайдарободда бўлиб ўтган Сунъий интеллект бўйича Глобал саммитда Сиддхартх ўз иловасини аввало тиббий хизматдан чекланган ҳудудлар учун яратгани, бу жойларда тезкор ташхис инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган.
Ҳиндистоннинг Андҳра-Прадеш штати бош вазири ёш ихтирочи билан учрашувдан сўнг унинг фавқулодда салоҳиятини эътироф этган ва келгуси ишланмаларини қўллаб-қувватлашни ваъда қилган. Ёш бўлишига қарамай, Сиддхартх ўрта мактабни тамомлаган ва ҳозирда Даллас университетида компютер фанлари бўйича олий таълим олмоқда.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

23:51 / 12.04.2025
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ

22:54 / 12.04.2025
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди

21:19 / 12.04.2025
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди

20:19 / 12.04.2025