Малайзия Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Sulomas Sdn Bhd компанияси бош ижрочи директори Сун Хонг Лим бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот аввалида хориж томони Sulomas Sdn Bhd компаниясининг атроф-муҳитга масъулият ва инновацияларга катта эътибор қаратган ҳолда маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш соҳасидаги фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказди.
Компания вакиллари чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун турли ҳажмдаги металл ва полимер контейнерларни ишлаб чиқариш ҳамда пиролиз технологияси асосида полимер чиқиндиларни қайта ишлаш орқали уларни сифатли ёқилғи мойига айлантириш лойиҳасини Ўзбекистон шароитида амалга ошириш имкониятларини атрофлича ўрганиб чиқишини маълум қилди.
Шунингдек, компания республиканинг аҳолиси нисбатан зич бўлган ҳудудларида маиший чиқиндиларни самарали йиғишни йўлга қўйиш (функционал чиқиндихоналар барпо этиш, ҳаракатланувчи контейнерлар билан жиҳозлаш, махсус техникалар ёрдамида олиб кетиш) тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда.
Учрашув якунида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиш учун компания мутахассисларидан иборат делегациянинг яқин ойларда мамлакатимизга сафарини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Sulomas Sdn Bhd компанияси 2014 йилда ташкил этилган. У Малайзияда металл ва пластик чиқинди контейнерларини ишлаб чиқариш, чиқиндиларни бошқариш, пластмасса чиқиндиларни юқори сифатли ёқилғи мойига айлантирувчи пиролиз корхоналарига эгалик қилади. Шунингдек, компания Сингапур, Ҳиндистон, Австралия, БАА, Қатар ва Саудия Арабистонида чиқиндиларни бошқариш бўйича лойиҳаларда иштирок этмоқда.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

11:08 / 14.04.2025
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

13:57 / 07.04.2025