Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди
Ўзбекистон президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январгача республика миқёсида “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилишини маълум қилди.
Мазкур тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи штаби ташкил этилди. Белгиланган муддатда санитар тозалаш корхоналари томонидан ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланиши белгиланган.
Шунингдек, маҳалла ҳудудларида тозалик талабларига риоя этилишини таъминлаш, байрам кунларида чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш ҳамда чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича чоралар кўрилиши қайд этилган.
Ташаббуснинг асосий мақсади аҳолининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши учун шароит яратиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва экологик вазиятни янада яхшилашга ҳисса қўшишдан иборат. Шунингдек, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик зарурлиги эслатилган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026