OpenAI сунъий интеллектнинг GPT‑4.1 байроқдор моделини тақдим этди
Янги модель нафақат узоқ ва қисқа масофаларда керакли маълумотларни олишда яхшироқ ишлаши, балки «шовқин»ни ҳам ишончли тарзда эътиборга олмаслиги таъкидланмоқда.

Фото: NurPhoto
OpenAI ўтган йили чиқарилган мультимодал GPT-4о вориси бўлган GPT-4.1 моделини эълон қилди. Янги версия деярли ҳар томонлама яхшироқ экани, шу жумладан код билан ишлашда ва кўрсатмаларни бажаришда, шунингдек, сезиларли даражада кенгайтирилган контекст ойнасига эгалиги таъкидланмоқда. Компания «енгилроқ» версияларни ҳам тақдим этди: GPT‑4.1 Mini ва GPT‑4.1 Nano. Сўнггиси энг тез, ихчам ва арзон модель сифатида қайд этилган.
Ҳар учала версия ҳам сўровда ишлатиладиган бир миллион контекстли токенларни (матн, тасвирлар ёки видеоларни) қайта ишлаши мумкин. Таққослаш учун, GPT-4о моделида бу кўрсаткич кўпи билан 128 мингта эди. OpenAI таъкидлашича, янги модель нафақат узоқ ва қисқа масофаларда керакли маълумотларни олишда яхшироқ ишлайди, балки «шовқин»ни ҳам ишончли тарзда эътиборга олмайди.
GPT-4.1 аввалги моделдан 26 фоиз арзонроқ бўлиб чиқди, бу, айниқса, яқинда ўта рақобатчи DeepSeek моделининг пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳимдир. OpenAI ички тестлари шуни кўрсатадики, GPT‑4.1 SWE-Bench бенчмаркидаги топшириқларнинг 54,6 фоизини муваффақиятли бажарган, бу аввалги версияларга нисбатан яхшилангани кўрсаткичларидан биридир.
Ҳозирча GPT‑4.1 ишлаб чиқувчилар учун фақат API орқали мавжуд. ChatGPT амалдаги версиясида у ҳали асосийга айланмаган - GPT-4о ҳали ҳам асосий сифатида ишлатилади.
Энди OpenAI олдинги моделларни босқичма-босқич ўчиришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, GPT-4 30 апрелда олиб ташланади, GPT-4.5 14 июлда. Компаниянинг фикрича, GPT-4.1 яхши сифат, кам кечикиш ва арзонроқ нарх туфайли уларни осонгина алмаштириши мумкин.
Шу билан бирга, GPT-5 моделининг ишга туширилиши барча компонентларни бирлаштиришдаги қийинчиликлар туфайли бир неча ойга кечиктирилган. Яқин келажакда компания о3 мантиқий моделининг тўлиқ версиясини ва унинг о4 Mini енгил муқобилини ҳам чиқариш ниятида.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина фуқароси Кир Стармернинг уйига ўт қўйишда айбланмоқда
Жаҳон | 10:51
-
Баҳор мавсумида қанча дарахт кўчатлари ўтқазилгани айтилди
Ўзбекистон | 10:28
-
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
Жаҳон | 10:26
-
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи ва алданиб кўр бўлиб қолган аёл. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
Жамият | 09:41
Мавзуга оид

18:30 / 15.05.2025
Қозоғистонда давлат хизматчиларига ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди

18:13 / 06.05.2025
OpenAI тижорий компанияга айланиш режасидан воз кечди

22:14 / 24.04.2025
Америкалик аёл ChatGPT ёрдамида ўзида саратон борлигини аниқлади

00:30 / 16.04.2025