Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи
Франция ва Германиянинг бир қатор йирик энергетика компаниялари АҚШ билан савдо уруши шароитида Россиядан газ импортини оширишга тайёр.

Фото: Patrick Pleul/dpa ZB/picture alliance
АҚШ ва ЕИ ўртасидаги савдо уруши авж олган бир пайтда Европанинг йирик энергетика компаниялари Россия газини харид қилишни сезиларли даражада оширмоқчи, деб хабар берди Reuters 14 апрел, душанба куни.
Франциянинг Engie компанияси раҳбари Диде Оллонинг сўзларига кўра, Россия Федерациясидан етказиб бериш Украинада тўлиқ миқёсли уруш бошланишидан олдин мавжуд бўлган 40 фоиз улушга нисбатан, Европа Иттифоқи эҳтиёжларининг тахминан 20-25 фоизини қоплаши мумкин. «Агар Украинага оқилона тинчлик келса», у ҳолда Россиядан Европага йилига 60-70 миллиард кубометр етказиб бериш ҳажмини муҳокама қилиш мумкин бўлади, деди у Reuters агентлигига.
Франциянинг яна бир компанияси TotalEnergies раҳбари Патрик Пуянне Европа таъминотни диверсификация қилиши кераклигини айтди. «Бизга бир ёки иккита эмас, кўп йўналишлар керак», — дея унинг сўзларини келтиради агентлик. «Европа ҳеч қачон урушдан олдинги каби Россиядан 150 миллиард куб метр импорт қилишга қайтмайди... лекин мен 70 миллиард куб метр ҳақида гапирган бўлардим», дея қўшимча қилди Пуянне.
2022 йилда Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россия газини импорт қилишни тўхтатиш мақсадини эълон қилди, бироқ уни амалга ошириш режасини чоп этишни икки марта кечиктирди, деб эслатади Reuters.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:14
-
«Эл-юрт умиди» президент стипендияси жорий этилади
Ўзбекистон | 16:09
-
Туркия авиакомпаниялари самолёт тўхташидан олдин ўрнидан турганларни жаримага тортади
Жаҳон | 15:55
-
Ўзбекистон ва АЭХА ядровий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни келишиб олди
Ўзбекистон | 15:50
Мавзуга оид

08:40
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025