Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди
Мамлакатда 15 ёшдан кичик аҳоли улуши 11,2 фоизгача тушиб кетди.

Фото: Коммерсантъ
Япония аҳолиси ўтган ҳисобот йилида (2023 йил октябрдан 2024 йил октябрга қадар) 550 минг кишига камайди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар ва коммуникация вазирлиги ҳисоботида сўз боради.
Қайд этилишича, Япония аҳолиси кетма-кет 14-маротаба камаймоқда. Ҳозирда мамлакат аҳолиси 123,8 миллион кишини ташкил этади.
Мамлакатда яшовчи Япония фуқаролари сони 898 минг кишига камайган — бу 1968 йилдан бери юритилаётган статистика тарихидаги энг катта йиллик пасайишдир.
Шу билан бирга, Япония аҳолиси сезиларли даражада қаришни давом этмоқда. Йил якунларига кўра, 15 ёшдан кичик аҳоли улуши 11,2 фоизни ташкил этган — 13,83 миллион киши. Бу ундан олдинги йилга нисбатан 343 минг кишига кам бўлиб, бутун тарихдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Мамлакатда кексалар (65 ёшдан катталар) сони эса ошмоқда. 2024 йилда уларнинг сони 17 минг кишига кўпайган — 36,24 миллион. Улар Япония аҳолисининг 29,3 фоизини ташкил этади.
Аввалроқ Японияда туғилиш кетма-кет саккиз йилдан бери камаяётгани тўғрисида хабар берилганди. 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатда туғилиш рекорд даражада тушиб кетган — 350 минг чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7 фоизга кам демак. Ўтган йили Токио демографик инқирозга қарши курашнинг янги йўли — тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўришни бошлаган.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди
Иқтисодиёт | 10:24
-
Fitch 2025 йилдаги глобал иқтисодий ўсиш прогнозини икки фоизгача пасайтирди
Иқтисодиёт | 10:21
-
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Жамият | 09:47
-
Вашингтонда АҚШ хавфсизлик вазири ўғрилик қурбони бўлди
Жаҳон | 09:41
Мавзуга оид

00:20 / 12.04.2025
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди

23:08 / 11.04.2025
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин

14:08 / 10.04.2025
Япония Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуришни режалаштиряпти

18:24 / 05.04.2025