Tesla акциялари хавотирли кўрсаткичгача пасайди
Акциялар нархи янада тушиб кетиш таҳдиди остида қолди.

Фото: AFP
Американинг Tesla компанияси акциялари «ўлим хочи» деб номланувчи хавотирли кўрсаткичга етди, бу эса нархнинг янада пасайишини англатади.
Gizmodo хабарига кўра, бу акциянинг 50 кунлик ҳаракатланувчи ўртача кўрсаткичи (тахминан $289) 200 кунлик ўртача кўрсаткичдан (тахминан $291) пастга тушганда содир бўлди. Бу ҳолат Tesla акцияларида 2022 йил май ойидан бери кузатилмаган эди.
Трамп маъмуриятининг янги тарифлари ва компания бош директори Илон Маск хатти-ҳаракатларига қарши норозиликлар туфайли бозорда юз берган беқарорлик акциялар нархига салбий таъсир кўрсатди. Жумладан, Tesla акциялари 2025 йил бошидан бери ўз қийматининг учдан биридан кўпроғини йўқотди.
Таъкидланишича, федерал ҳукумат ислоҳотларида фаол иштирок этаётган Маск баъзи инвесторларни ғазаблантирди. Оқ уй олдидаги Cybertruck рекламаси каби қисқа муддатли муваффақиятларга қарамай, Tesla обрўсига путур етди.
«Ўлим хочи» Tesla учун ноёб эмас: S&P 500 ва Nasdaq 100 индекслари ҳам бозорнинг умумий ўзгарувчанлигини акс эттирувчи ушбу кўрсаткични қайд этди. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, индикатор ҳар доим ҳалокатни англатмайди, лекин эҳтиёткорлик талаб қилади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

20:55 / 09.05.2025
Британияда уруш фахрийси танкда Tesla автомобилини пачақлади

18:27 / 01.05.2025
WSJ: Tesla Илон Маскнинг ўрнига янги бош директор изламоқда

10:32 / 23.04.2025
Маск Tesla савдолари пасайгани туфайли DOGE'даги фаолиятини қисқартиради

12:18 / 22.04.2025