Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Мамлакатда йил бошидан бери 74 кишида сариқ безгак қайд этилган ва 34 киши ушбу вирус оқибатида вафот этган.

Фото: Shutterstock
Колумбия ҳукумати сариқ безгак авж олгани сабаб бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Соғлиқни сақлаш вазири Гилермо Алфонсо Харамилонинг маълум қилишича, йил бошидан бери 74 кишида ушбу вирус қайд этилган ва 34 киши сариқ безгак оқибатида вафот этган. Мамлакатнинг марказий-ғарбий қисмидаги Толима департаментида вазият оғир. У ерда 22 кишида касаллик аниқланган.
Мазкур ҳудуд ўзининг қаҳва плантациялари ва чиройли пейзажлари билан машҳур бўлиб, у ерга кўплаб туристлар ташриф буюради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда икки кишида сариқ безгак аниқланган, 2019 йилдан 2022 йилга қадар эса ушбу вирус билан боғлиқ бирорта ҳолат кузатилмаган.
Сариқ безгак — чивин чақиши оқибатида юқадиган вирусли касаллик. Касалликнинг инкубация даври 3-6 кун. Кучли бел ва бош оғриғи, шунингдек, мушак оғриқлари касаллик белгилари ҳисобланади. Вирусни юқтириб олган шахснинг иштаҳаси йўқолади, кўнгил айниши ва қайт қилишдан азият чекади. Касалликнинг енгил ҳолатида белгилар уч-тўрт кунда ўтиб кетади.
Колумбия президенти эмланмаган фуқароларни Пасха арафаси хавф юқори бўлган ҳудудларга бормасликка чақирди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
Жаҳон | 15:50
-
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
Иқтисодиёт | 15:41
-
Сурхондарёда 11 та ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани маълум қилинди. Президент буни Британия билан таққослади
Ўзбекистон | 15:28
-
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26
Мавзуга оид

00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди

22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди

18:07 / 19.03.2025
Колумбия сенати президентнинг меҳнат ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклади

18:20 / 29.01.2025