Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: АҚШ Қримни Россия ҳудуди деб тан олишга «очиқ»
Вашингтон Москва ва Киев ўртасидаги кенгроқ тинчлик келишуви доирасида Россиянинг Украина яримороли устидан «назорати»ни тан олишга тайёр, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот манбаларига таяниб.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Москва ва Киев ўртасидаги кенгроқ тинчлик келишуви доирасида Украина яримороли Қрим устидан Россия «назорати»ни тан олишга тайёр. Бу ҳақда 18 апрел, пайшанба куни манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.
Агентлик манбаларининг аниқлик киритишича, бу борада ҳали қарор қабул қилинмаган. Оқ уй ва Давлат департаменти изоҳ бериш сўровларига жавоб қайтармади. Украинадаги тинчлик музокараларининг бориши билан таниш бўлган АҚШ расмийси Bloomberg'нинг Қримни Россия ҳудуди деб тан олиш имконияти ҳақидаги саволига жавоб беришдан бош тортди.
14 апрел куни АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Fox News телеканалига Россия президенти Владимир Путин Украинада тинчлик ўрнатишга интилаётганини, аммо «бу можародаги энг катта муаммо» Кремл талаб қилаётган бешта Украина ҳудуди эканини айтди. Гап Қрим, Донецк, Луханск, Запорижжя ва Херсон вилоятлари ҳақида бормоқда.
Эртаси куни Украина президенти Володимир Зеленский Одессада НАТО бош котиби Марк Рютте билан матбуот анжумани чоғида Уиткоффнинг сўзларини қуйидагича изоҳлади: «Барча ҳудудлар Украина унитар давлатига тегишли. Шунинг учун... давлатимиз ҳудуди ҳақида фақат Украина халқи гапириши мумкин».
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026