Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида 25 ва 27–30 апрел кунлари ёмғирлар ёғиши сабаб сел келиши хавфи эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
25 ва 27–30 апрел кунлари ёмғирлар ёғиши сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш эълон қилди.
Ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти – Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти – Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
- Самарқанд вилояти – Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Жиззах вилояти – Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралади.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин, дейилади эълонда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Манчестер Сити» «Ал-Айн»ни мағлуб этди. Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа ўйнади
Спорт | 10:10
-
Медведев Яқин Шарқдаги можаро глобал можарога айланиб кетиши мумкинлигини айтди
Жаҳон | 09:26
-
Тошкент ва Пусан йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 09:23
-
Трамп Эронда режим ўзгариши мумкинлигини истисно этмади
Жаҳон | 08:41
Мавзуга оид

12:36 / 20.06.2025
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

12:01 / 20.06.2025
Ҳафта охирида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

14:08 / 16.06.2025
Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

15:46 / 13.06.2025