Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш лойиҳаси амалга оширилади
“Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар “Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
🔹2025–2029 йиллар давомида замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қуриш ва 72 мингтадан зиёд қўшимча ўқув ўринларини яратиш орқали соҳадаги навбатлилик коэффициентини камайтириш;
🔹камида 500 нафар ногиронлиги бор ўқувчилар учун инклюзив таълим шароитларини яратиш;
🔹давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш, компетенцияларга асосланган таълим тамойилларини жорий этиш, лаборатория машғулотларини STEM стандартларига мувофиқ ташкил қилиш;
🔹халқаро талаблар ва ёндашувлар асосида 36 минг нафар педагог кадрларнинг касбий ривожланишини таъминлаш, малака оширишнинг “аралаш ўқитиш” моделини жорий қилиш.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026