Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинадаги муваққат ишлар вакилини тайинлади
Жули С. Дэвис АҚШнинг Украинадаги муваққат ишлар вакили сифатидаги ўз вазифаларини 5 май куни бошлайди, деб хабар берди элчихона.
Жули С. Дэвис (Фишер) 5 май куни АҚШнинг Украинадаги муваққат вакили сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришади. Бу ҳақда 1 май, пайшанба куни АҚШнинг Украинадаги элчихонаси хабар берди.
Дэвис АҚШ президенти Доналд Трамп ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио номидан дипломатик миссиянинг «Украина ҳукумати ва халқи билан» алоқаларини бошқаради.
«У бу мақомда уруш ва қон тўкилишини тугатиш, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, Америка ва Украинани хавфсизроқ, кучлироқ ва фаровонроқ қилиш учун тинимсиз меҳнат қилади», — дея қўшимча қилган элчихона.
Дэвис, шунингдек, АҚШнинг Кипрдаги элчиси лавозимини сақлаб қолади, деб хабар берди AFP. Илгари у Вашингтоннинг Беларусдаги элчиси/махсус вакили лавозимини эгаллаган. Бунгача Дэвис АҚШ давлат котибининг Ғарбий Европа ва Европа Иттифоқи масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари ва АҚШнинг НАТОдаги миссиясининг доимий вакили ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Жули Дэвис АҚШ президенти Украинага элчи тайинламагунча Киевда бу лавозимда ишлайди.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:59 / 10.06.2026