Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
Тезюрар поездларнинг қўшимча қатновлари 8-11 май кунлари амалга оширилади.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8, 9, 10 ва 11 май кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Ҳаракат жадвали:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
- Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15.
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
- Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
Аввалроқ 15 июндан бошлаб «Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026