Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонанда Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди
У фарғоналик шоирнинг «Севилмаган ёр керак менга» номли шеъридан муаллифнинг рухсатисиз фойдалангани аниқланди. Суд қарори билан хонандага 750 минг сўм жарима тайинланди.
Адлия вазирлиги томонидан фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловга тегишли «Севилмаган ёр керак менга» номли шеър хонанда Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-прим 1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177-прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Адлия вазирлиги муаллифлик ҳуқуқи бузилган ижодкорлар 1008 ишонч телефони орқали хабар беришлари ёки [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, апрел бошларида халқ орасида «Шамсиддин Садоий» тахаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраев хонанда Ботир Қодиров устидан Адлия вазирлигига шикоят қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:50 / 14.05.2026
«Ўткан кунлар»ни инглиз тилига ўгирган олим ЎзДЖТУга қарши судда ғолиб чиқди
11:53 / 01.04.2026
Сардор Мамадалиев муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
09:48 / 11.03.2026
Рулда камар тақмаган Сардор Мамадалиев жаримага тортилди
18:02 / 10.03.2026