Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
Бунга газ билан тўлдирилган шарларнинг портлаши сабаб бўлган. Мазкур ҳолатдан кейин мактаб директори ишдан олинди.
Фото: Видеодан кадр
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Чортоқ туманидаги мактабда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида юз берган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда мактабда ўтказилган байрам тадбири вақтида битирувчи ўқувчилар қўлларига кўтариб олган газ билан тўлдирилган шарлар портлагани, натижада, баъзи қизларнинг сочи ёнгани тасвирланган видео тарқалди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.
Меҳнат кодексига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармагани ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланган.
Аввалроқ Ўзбекистон мактабларида ўтказилган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида ўқувчилар томонидан автомобилни ноқонуний бошқариш ҳолатлари аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
11:37 / 28.04.2026
“Энди пиёда боришмайди” — чекка жойлардаги мактабларга автобуслар топширилди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026