Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олий таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди.
Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 27 май куни ҳокимлик биносида бўлиб ўтган йиғилишда Отабек Бозоров жамоатчиликка таништирилган.
Тайинловга қадар Отабек Бозоров Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Акрамжон Абдуҳамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан кетгани, унинг ўрнини эса Зуҳриддин Баҳриддинов эгаллагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026