Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Херсон области маъмурияти биноси яксон этилди
Россия қўшини бир кун давомида икки бор Херсон области маъмурияти биносига ракета зарбаси йўллади, натижада у буткул вайрон бўлган.
Маъмурият раҳбари Олександр Прокудин зарба оқибатида жабрланганлар бор ёки йўқлиги текширилаётганини маълум қилган.
Херсон области кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Юрий Соболевский олдинроқ бинодан «анчадан буён фойдаланилмаётгани, у олдин ҳам бир неча бор душман зарбасига учрагани» ва «ҳеч қанақасига қарорлар қабул қилиш маркази саналмаслиги»ни айтганди.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ҳам бино вайрон қилингани акс этган фотосуратни ўз саҳифасига жойлаштирган. «Россияликларнинг кун давомидаги иккинчи зарбаси. Нима учун? Бу ҳаракатдан мантиқ нима? Мантиқ умуман йўқ», — дея ёзган у.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026