Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Эстониянинг Тарту шаҳридаги қамоқхонаси тўлиқ Швеция ихтиёрига ўтади. Бунинг эвазига қамоқхонадаги ҳар бир ўрин учун Швеция ойига 8,5 минг евро тўлайди.
Швеция Эстония билан маҳбуслар учун қамоқхона жойларини ижрага олиш бўйича келишувга эришди. Ушбу келишув сабаб мамлакат қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилади, деб ёзмоқда SVT.
Шартномага мувофиқ Эстониянинг Тарту шаҳридаги қамоқхонаси тўлиқ Швеция ихтиёрига ўтади. У ерда Швеция намунаси бўйича жиҳозланадиган 400 та камерага 600 нафар маҳбус жойлаштирилади.
Қамоқхонада Эстония қонунчилигига риоя қилинади, аммо айрим истиснолар ҳам кўзда тутилган, масалан, ташқи дунё билан алоқаларда. Адлия вазири Гуннар Штреммернинг сўзларига кўра, бу ердаги ҳибс швед қамоқхона тизимига максимал даражада ўхшаш бўлади.
Қамоқхонадаги ҳар бир ўрин учун Швеция ҳукумати ойига 8,5 минг евро тўлайди. Мамлакат ичида ҳам жиноятчиларга сақлашга тахминан шунча маблағ сарфланади. Швеция ходимлари ҳукм ижросини кузатиш учун Эстония қамоқхоналарида бўлади.
Томонлар Швеция қамоқхоналарида жой етишмаётгани учун шундай келишувга эришган. Шартнома жорий ёзда имзоланади, илк маҳбуслар эса Тартуга 2026 йил баҳордан юборилади.
Sweden Herald нашри маълумотларига кўра, Эстонияга қотиллик ёки жинсий зўравонлик учун жазо муддатини ўтаётган вояга етган эркаклар юборилади. Тартудаги ходимлар инглиз тилида мулоқот қилади.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
20:30 / 19.05.2026