Жаҳон | 22:32 / 06.06.2025
4759
2 дақиқада ўқилади

Швецияда фарзандлари тишини яхши тозаламагани учун ота-она 8 ойга қамалди

«Жиноят» аломатлари стоматолог қабулида аниқланган. Оилардаги уч фарзанднинг барчасини тишини кариеслар қоплаган.

Фото: AP

Швецияда суд фарзандларининг тишини етарли даражада тез-тез тозалаб турмаган ота-онани 8 ой муддатда қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Aftonbladet портали.

Полиция Швеция ғарбидаги Бурос шаҳрида яшовчи оила билан болалар стоматолог қабулига борганидан кейин қизиқишни бошлаган: қиз ва икки боланинг тишларида кариес борлиги аниқланган. Айрим тишларнинг ҳолати жуда ёмон бўлганидан, уларни олиб ташлашга тўғри келган.

Операциядан кейин шифокор болаларнинг тишлари ҳолати бўйича полицияга хабар берган. Ота-она ўз айбини рад этган, аммо суд уларни фарзандлари тишига етарлича эътибор бермаганликда айбдор деб топган. Уларнинг ҳар бири 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Шведларда тиш билан боғлиқ муаммо қадимдан мавжуд. Гетеборг университети Одонтология институти олимлари ва Вестергетланд музейи эксперти викинглар даврида яшаган 171 кишининг 3293 та тишини ўрганиб чиққан. Уларнинг 49 фоизини бир ёки ундан ортиқ тишида кариеслар аниқланган. Варнҳем ҳудудида яшаган катта ёшли викингларнинг 13 фоизи тиш томирларига таъсир кўрсатувчи кариесдан азият чеккан.

Тадқиқот маълумотларига кўра, қолдиқлари ўрганилган одамларнинг 6 фоизга яқини тишларидан, жумладан, «ақл тишларидан» ҳам айрилган. Викингларда тишсиз қолиш эҳтимоли ёш улғайган сари ошиб борган. Каролин Бертилссоннинг таъкидлашича, викинглар тиш чўткаларидан фойдаланган ва инфекцияланган тишларни даволаган. Оғриқни камайтириш учун улар тишларини милкка қадар эговлаган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид