Ўзбекистон | 20:07 / 12.06.2025
4149
1 дақиқада ўқилади

Ҳаж зиёратини адо этган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Тошкентга қайтди

12-30 июнь кунлари 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, 15150 нафар зиёратчи Ҳаж сафаридан қайтади.

Фото: Uzbekistan Airways

Саҳнида 245 нафар зиёратчи бўлган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Жиддадан учиб келган самолёти 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, зиёратчиларни пойтахт аэропортида яқинлари кутиб олди.

Қайд қилинишича, 12-30 июнь кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, 15150 нафар зиёратчи Ҳаж сафаридан қайтади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид