2026 йил 27 май куни бутун дунё бўйлаб Қурбон ҳайити нишонланди. Шу боис май ойининг якуни билан– жорий Ҳаж мавсуми ҳам ниҳояси етди. Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, ушбу мавсум оломонни бошқариш, технологик интеграция ва жамоат саломатлиги соҳасида глобал мезон бўладиган даражада намунали ташкил қилинган.

Ҳаж мавсуми рақамларда

Саудия Арабистони Статистика бош бошқармаси (GASTAT) маълумотларга кўра, 2026 йилда 165 давлатдан 1 миллион 707 минг 301 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини адо этди. Бу 2025 йилга нисбатан 2,04 фоизга кўпдир.

Ундан, турли чегара назорат пунктлари орқали келган халқаро зиёратчилар сони 1 минг 546 мингдан кўпроқ бўлса, маҳаллий зиёратчилар — яъни Саудия фуқаролари ва резидентлари сони 160 минг 646 нафарга етди.

2026-06-02 07.40.41
Фото: Reuters

Халқаро зиёратчиларнинг келиш йўналишлари асосан ҳаво йўллар орқали амалга оширилди:

  • Ҳаво йўллари (аэропортлар) орқали: 1 485 729 нафар

  • Қуруқликдаги йўллар (чегара постлари) орқали: 54 429 нафар

  • Денгиз йўллари (портлар) орқали: 6 497 нафар

Снимок экрана 2026-06-02 в 05.57.34

Барча зиёратчилар 893 минг нафари эркаклар, қарийб 814 минг нафари эса аёллардан иборат бўлди.

Саудия қироли Абдулазиз Ал-Сауд — икки муқаддас масжид ходими томонидан 2500 нафар халқаро зиёратчилар «Ҳаж, Умра ва зиёрат дастури» доирасида бепул зиёратни амалга оширди.

Саудия давлат ОАВга кўра, 44 минг зиёд Ямандаги кўчирилганлар ва қочқинлар ҳам алоҳида даcтур доирасида Ҳаж амалларини бажарган. Ватанига қайтаётган зиёратчиларга 80 та тилга таржима қилинган 1,9 миллион дона муқаддас Қуръони Карим нусхалари топширилди.