Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Ҳегсет: Россия - Украинадаги урушда агрессор
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет сенаторлар саволларига жавоб берар экан, ҳеч иккиланмасдан Россияни Украинага қарши урушда тажовузкор деб атади.
АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет АҚШ Сенатининг маблағлар бўйича қўмитасида ҳарбий бюджет муҳокамаси чоғида берган кўрсатмаси чоғида тўғридан тўғри Россияни Украинадаги урушдаги тажовузкор деб атади. Унинг нутқи видеоси 11 июн, чоршанба куни ABC телеканалида чоп этилди.
Сенатор Митч Макконнелл Пентагон раҳбаридан кимни тажовузкор ва Украинадаги урушда кимни қурбон деб билишини сўради. «Россия — тажовузкор», — деб иккиланмасдан жавоб қайтарди Ҳегсет, шундан сўнг Макконнелл вазир қайси томон ғалаба қозонишини кўришни исташини сўради.
«Кўп марта айтганимиздек, президент (Доналд Трамп) бу можарода тинчлик тарафдори. Охир-оқибат, тинчлик бизнинг миллий манфаатларимизга хизмат қилади ва биз бу натижа бу хонадаги кўпчилик ва мамлакатимиздаги кўпчиликдан афзал бўлмаса ҳам, ҳар икки томон манфаатларига хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз», — деб жавоб берди Ҳегсет.
Июн ойи бошида Пентагон раҳбари уч йиллик урушдан кейин биринчи марта Ҳегсетдан олдинги раҳбар Ллойд Остин ташаббуси билан тузилган Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида қатнашмади. Вазир матбуот хизмати буни унинг сафарлар жадвали билан изоҳлади. AP агентлиги буни вазирнинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан узоқлашиш учун қилган қадамларидан бири деб атади.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026